Ko'rsatilayotgan xizmatlarni yaxshilash maqsadida biz saytda cookie-fayllardan foydalanamiz. Saytda qolishingiz, maxfiylik siyosati va shaxsiy ma'lumotlardan foydalanish shartlarini qabul qilganingizni anglatadi.

Shrift o'lchami

Ovoz berishni yoqish

Ziyorat turizmini rivojlantirish

2020 17 Dekabr
366
Ulashing

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 9 декабрида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида, давлатимиз Раҳбари томонидан зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш, ҳамда юртимизга Индонезиядан ташриф буюрувчи зиёратчиларни жалб этиш ва уларнинг парвозлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, жорий йилнинг 15 декабрида “Uzbekistan Airways” АЖ Дирекциясида Индонезиянинг Саёҳатлар ва саёҳлик агентлари ассосиацияси - ASITA, Индонезиянинг PT.Patihindo Permai ва Ўзбекистоннинг Tour Emir туристик компаниялари раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

alt

Музокаралар давомида ASITA президенти Dr. N.Rusmiati хоним, юртимизда зиёрат туризми соҳасида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни ва ушбу соҳани янада жадал ривожлантириш мақсадида 2019 йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан – тўғри авиақатновлар йўлга қўйилганлигини алоҳида эътироф этиб ўтди.

Ўзаро илиқ ва дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашувда, “Uzbekistan Airways” АЖ раҳбарияти томонидан, ҳозирги пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда, Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича чартер парвозларни амалга ошириш юзасидан маҳсус таклифлар ASITA президенти Dr. N.Rusmiati хонимга тақдим этилди.

Ўз навбатида, Dr. N.Rusmiati хоним томонидан ушбу таклифларни мамнуният билан қабул қилиб олинди, ҳамда 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича чартер парвозларини амалга ошириш режалар тўғрисида ўзаро келишиб олинди.

PDF-ni yuklab oling