“Uzbekistan airways” AJ

Объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари учун очик танлов

15 Oct 2019

«Islom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti» МЧЖ объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари учун очиқ танлов савдоларини қайта эълон қилади.

  1. “Совуқ сув ўлчаш станциясининг ва қозонхонанинг томларини таъмирлаш” – р/р №8677

Алоҳида контракт шартлари:

  • Валюта номи : сум
  • Аввалдан тўлов: 15%
  • Якуний тўлов 85% миқдорида бажарилган ишлра дололатномаси ва тасдиқловчи бухгалтерлик ҳужжатларини (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси, инвойс) тақдим қилинганидан сўнг.
  • Хизматни амалга ошириш муддати, олдиндан тўлов амалга оширилгандан кейин 90 кундан ортиқ эмас.
  • Агар ишларни бажариш билан боғлиқ фаолият танлов савдолари предмети бўлса, лицензияланишни талаб қилса ёки махсус руҳсат талаб қилса, танловда қатнашиш учун ўрнатилган тартибда мазкур лицензияга ёки руҳсатномага эга бўлган даъвогарлар қабул қилинади.

Танловда иштирок этишни истаганлар тақдим қилиши керак бўлган ҳужжатлар:

  • Солиқ тўловчининг Гувоҳномасининг нусҳаси (ҚҚС тўловчисининг коди)
  • Корҳонанинг давлат органида мувофиқ рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи хужжат нусҳаси.
  • Иқтисодий фаолиятнинг тармоқ классификатори статистик карточкаси (Корхона ва ташкилотларнинг Ягона реестридан юридик шахс тўғрисида маълумотлар).
  • Солиқ органидан, бюджет олдида қарздорлик мавжуд эмаслигини (ариза берган куни холатига) тасдиқловчи кўчирма ёки маълумотнома, ёки айланмада конкурс савдоси предмети нархининг 20% дан кам булмаган миқдорда маблағ мавжудлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси, ёки банкнинг курсатилган суммани тақдим қилиш учун кафиллиги.
  • Ишларни бажариш учун зарур бўлган шлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва мутахасисларнинг мавжудлиги.
  • Сертификат ва зарур бўлган лицензияларни.
  • Аввал ўз кучи билан бажарилган ишларнинг хажми тўғрисида маълумотлар.
  • Контрактда кўрсатиган юридик манзилда офисга эга бўлиш.
  • Тижорат таклифининг якуний суммасини кўрсатиш.
  • Танлов объектидагига ўхшаш объектларда ишлаш тажрибаси мавжудлиги тўғрисида маълумот келтириш.

Танлов комиссияси даъвогардан унинг малакаси тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат шаклидаги исботларини талаб қилишга ҳақлидир.

Танловда ЎзР бозорида 3 йилдан кам бўлмаган муддат фаолият юритувчи, барча эгалик шаклидаги хориж ва махаллий компания ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Конкурсда қуйидаги қурилиш ташкилотларининг иштироки тақиқланади:

  • Бир биридан, асосчилик актлари, молиявий иштирок, холдинг ва бошқа шаклларда намоён бўлган, бевосита ташкилий-хуқуқий ёки молиявий тобеъликка эга бўлган;
  • Мулкига банд қўйилган, қайта ташкил қилиниш (бўлиниш, бирлашиш), якунланиш ёки банкротлик босқичидаги.

Танловда қатнашиш учун аризалар қуйидаги манзилда қабул қилинади:

Ўзбекистон,100167,Тошкент ш.,, Қумариқ кўчаси, 13

Қўшимча маълумот учун 78140 29 17 телефонига мурожат қилинсин.

Танловда иштирок этиш учун тижорат таклифлари 2019й. 22.10. гача қабул қилинади.