“Uzbekistan airways” AJ

Қутқарув хизматлари ва тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш учун танлов

11 Oct 2019

«Ислом Каримов номидаги Тошкент халкаро аэропорти» МЧЖ суғурта шартномаларини тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Қутқарувчилик хизмати ва қутқарувчи мақомлари тўғрисидаги» қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сонли қарори билан тасдиқланган «Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш» талабларига биноан суғурталаш ташкилотлари ўртасида танлов амалга оширади.

Тижорат таклифига биноан қуйидагилар кўрсатилиши зарур:

  • Суғурта ташкилоти бўйича умумий маълумот;
  • Мажбурий суғурта доирасида йирик давлат ташкилотлари билан амалий иш тажрибаси тўғрисида маълумот (санаб ўтиш зарур);
  • Ваколатли рейтинг агентлиги томонидан берилган молиявий ишончлилик сертификати (гувоҳномаси).

Шунингдек қутқарув хизмати ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғини мажбурий суғурталаш амалга оширилиши хуқуқини берувчи лицензия (рухсатнома) нусхасини илова қилиш зарур.

Шартномалар тузишга манфатдор бўлган тақдирда, қуйидаги манзил бўйича тижорат таклифи тақдим қилишингизни сўраймиз:

100167 Тошкент шахар, ФА аэропорти, Қумариқ кўчаси, 13 уй, «Ислом Каримов номидаги Тошкент халкаро аэропорти» МЧЖ маълумот учун телефонлар: +(99871) 255-19-68, факс: 71255-19-68

Тижорат таклифларини қабул қилиш ва танловда иштирок этиш муддати: 21.10.2019 йил Тошкент вақти билан соат 14:00гача.

Тижорат таклифлари почта ва факс орқали қабул қилинади.

Маълумотлар рус тилида қабул қилинади.