“O‘zbekiston havo yo‘llari” Milliy aviakompaniyasi

Tenderlar

15 Oct 2019

Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sug‘urtalash uchun tanlov

«Мaxsus aviatsiya ishlari» aviakompaniyasi davlat unitar korxonasi O‘zbekiston Respublikasining 2009-yil 16.04.dagi 210-sonli «Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sug‘urtalash haqida» qonuniga amal qilgan holda va O‘zR VM 2009-yil 24.06.dagi 177-sonli qarori, 2019-2020-yillarga sug‘urta polisini olish maqsadida ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sug‘urtalash bo‘yicha xizmat uchun sug‘urta kompaniyalari o‘rtasida tanlov e’lon qiladi. To‘lov shartlari: Sug‘urta mukofoti ish beruvchi tomonidan sug‘urtachining hisob raqamiga 100% oldindan to‘lov bilan shartnoma imzolangan paytdan boshlab 5 (besh) ish kuni davomida bir marta to‘lanadi. To‘lov valyutasi: milliy valyuta – so‘m. Majburiy shartlar: Sug‘urtachining majburiyatlari sug‘urta mukofoti sug‘urtachining hisob raqamiga kelib tushgandan so‘ng kuchga kiradi va majburiy sug‘urtalashning sug‘urta polisida ko‘rsatilgan sug‘urtalash davrining oxirgi sanasida tugaydi. Sug‘urta kompaniyasining faoliyati litsenziyalangan bo‘lishi lozim. Milliy shkala bo‘yicha moliyaviy ishonchlilik reytingi berilganligi haqida guvohnoma bo‘lishi shart. Тomonlarning javobgarligi O‘zbekiston Respublikasining 1998-yil 29.08.dagi 670-I-sonli «Xo‘jalik yurituvchi subyektlar faoliyatining huquqiy-shartnomaviy bazasi haqida» qonuniga muvofiq amalga oshiriladi. Тijorat taklifiga sug‘urta kompaniyasining faoliyatini tasdiqlovchi hujjatlar (lisenziya, guvohnoma) ilova qilinishi zarur. Тanlovda faoliyatning ushbu turini amalga oshirish huquqiga ega bo‘lgan kompaniyalar ishtirok etish huquqiga egadir. Tijorat takliflari quyidagi manzilda qabul qilinadi: Тoshkent, 100028, «Тoshkent» aeroporti «MAI» АK DUK uchun Тelefon: 71-2155689ф, 71-2155664, 97-7601825 Е-mail: aksar@uzairways.com Тanlovda ishtirok etish uchun tijorat takliflari 2019-yil 10-oktabr 17.00.gacha qabul qilinadi.
15 Oct 2019

Объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари учун очик танлов

«Islom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti» МЧЖ объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари учун очиқ танлов савдоларини қайта эълон қилади. “Совуқ сув ўлчаш станциясининг ва қозонхонанинг томларини таъмирлаш” – р/р №8677 Алоҳида контракт шартлари: Валюта номи : сум Аввалдан тўлов: 15% Якуний тўлов 85% миқдорида бажарилган ишлра дололатномаси ва тасдиқловчи бухгалтерлик ҳужжатларини (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси, инвойс) тақдим қилинганидан сўнг. Хизматни амалга ошириш муддати, олдиндан тўлов амалга оширилгандан кейин 90 кундан ортиқ эмас. Агар ишларни бажариш билан боғлиқ фаолият танлов савдолари предмети бўлса, лицензияланишни талаб қилса ёки махсус руҳсат талаб қилса, танловда қатнашиш учун ўрнатилган тартибда мазкур лицензияга ёки руҳсатномага эга бўлган даъвогарлар қабул қилинади. Танловда иштирок этишни истаганлар тақдим қилиши керак бўлган ҳужжатлар: Солиқ тўловчининг Гувоҳномасининг нусҳаси (ҚҚС тўловчисининг коди) Корҳонанинг давлат органида мувофиқ рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи хужжат нусҳаси. Иқтисодий фаолиятнинг тармоқ классификатори статистик карточкаси (Корхона ва ташкилотларнинг Ягона реестридан юридик шахс тўғрисида маълумотлар). Солиқ органидан, бюджет олдида қарздорлик мавжуд эмаслигини (ариза берган куни холатига) тасдиқловчи кўчирма ёки маълумотнома, ёки айланмада конкурс савдоси предмети нархининг 20% дан кам булмаган миқдорда маблағ мавжудлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси, ёки банкнинг курсатилган суммани тақдим қилиш учун кафиллиги. Ишларни бажариш учун зарур бўлган шлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва мутахасисларнинг мавжудлиги. Сертификат ва зарур бўлган лицензияларни. Аввал ўз кучи билан бажарилган ишларнинг хажми тўғрисида маълумотлар. Контрактда кўрсатиган юридик манзилда офисга эга бўлиш. Тижорат таклифининг якуний суммасини кўрсатиш. Танлов объектидагига ўхшаш объектларда ишлаш тажрибаси мавжудлиги тўғрисида маълумот келтириш. Танлов комиссияси даъвогардан унинг малакаси тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат шаклидаги исботларини талаб қилишга ҳақлидир. Танловда ЎзР бозорида 3 йилдан кам бўлмаган муддат фаолият юритувчи, барча эгалик шаклидаги хориж ва махаллий компания ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин. Конкурсда қуйидаги қурилиш ташкилотларининг иштироки тақиқланади: Бир биридан, асосчилик актлари, молиявий иштирок, холдинг ва бошқа шаклларда намоён бўлган, бевосита ташкилий-хуқуқий ёки молиявий тобеъликка эга бўлган; Мулкига банд қўйилган, қайта ташкил қилиниш (бўлиниш, бирлашиш), якунланиш ёки банкротлик босқичидаги. Танловда қатнашиш учун аризалар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон,100167,Тошкент ш.,, Қумариқ кўчаси, 13 Қўшимча маълумот учун 78140 29 17 телефонига мурожат қилинсин. Танловда иштирок этиш учун тижорат таклифлари 2019й. 22.10. гача қабул қилинади.
14 Oct 2019

"Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti" МЧЖ хизматларидан фойдаланувчилар диққатига!

«Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 26.09.2019 йилдаги ПФ-5837-сонли Фармони ижро этилишини таъминлаш мақсадида қўшилган қиймат солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилганлиги муносабати билан, 2019 йил 1 октябрдан хизматлар учун қуйидаги янги тарифлар жорий этилади: Хизмат номи Ўлч. бирл. ҚҚС ҳисобга олинганда тариф (сўм) Совуқ сув таъминоти муҳандислик тармоғидан фойдаланиш хизмати м3 234,23 Иссиқ сув таъминоти, иситиш муҳандислик тармоғидан фойдаланиш хизмати Гкал 41201,09 Оқава сувларни чиқариш муҳандислик тармоғидан фойдаланиш хизмати м3 151,09 Электр энергиясини транспортировка қилишда муҳандислик тармоғидан фойдаланиш хизмати кВт-ч 256,22  
14 Oct 2019

Тиббиёт ускунаси учун бутловчиларни сотиб олиш учун танлов

«Islom Karimov Nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti» МЧЖ тиббиёт ускунаси учун бутловчилар таъминотчисини танлаш бўйича танлов эълон қилади: «ТСКнинг клиник-диагностика лабораторияси учун тиббиёт ускунаси». Ускуна руйҳати: - Биокимёвий анализатор – ярим автоматлашган: ишлаб чиқариш қуввати – соатига 500 тустгача; ҳисоб услублари: якунловчи нуқта, икки нуқта услуби, кинетика, ишлаб чиқарувчи – HUMAN GmbH (Германия); - Бир каналли куаголометр учун кюветлар, ишлаб чиқарувчи - HUMAN GmbH (Германия). Контракт шартлари: Тўлов шартлари: шартноманинг умумий нархидан олдинддан тўлов -15%, қолган 85% - таъминотчи томонидан товар олиб келинганидан сўнг 3 кун давомида. Тўлов валютаси: Ўзбекистон сўми. Алоҳида шартлар: олиб келинадиган маҳсулотнинг сақлаш муддати ва сифатининг давлат стандартларига мувофиқлиги. Шартлар: конкурсда мазкур иш турини амалга ошириш ҳукуқига эга бўлган ташкилотлар иштирок қилиши мумкин. Хизмат кўрсатишнинг муддатлари: шартнома тузилган бошлаб 30 кунда. Тижорат таклифига товарни сотиш учун зарур бўлган хужжатлар (рўйҳатга ўтганлик олинганлик тўғрисида гувоҳнома, лицензия, солиқ тўловчининг сертификати ва ҳ.к.) илова қилинсин. Танловда мазкур иш турини амалга ошириш хукуқига эга хорижий ва маҳалий фирма ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин. Тижорат таклифлари қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон, Тошкент ш., 100167, «Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti» МЧЖ. Аэропорт директори ўринбосари А.М.Алимовга (ТСК учун). маълумот учун тел.: +(99878)140-28-93, +(99878)140-29-54, факс: +(99878) 140-28-93. E-mail: mss.tas@uzairways.com. Тижорат таклифларини қабул қилиш муддати . Тижорат таклифлари 2019й.21.10.гача почта, факс, электрон почта орқали қабул қилинади. Электрон почта орқали илова қилинадиган хужжатлар сканер қилинган бўлиши керак.
14 Oct 2019

Даврий нашларга обуна бўлиш ва уларни етказиб бериш учун танлов

«Isom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti» МЧЖ Маъмурияти даврий нашларга обуна бўлиш ва уларни етказиб беришга конкурс эълон қилади. Конкурсни ўтказиш муддатлари 2019 йил 14 октябрдан 18 октябргача. Конкурс таклифлари 2019 йил 18 октябр соат 16-00 гача қабул қилинади. Конкурсда, бозорда 3 йилдан кам бўлмаган вақт давомида фаолият олиб борувчи, барча мулкчилик шаклидаги компания ва ташколотлар иштирок қилишлари мумкин. Сертификат мавжудлиги хуш кўрилади. Конкурс предмети: Даврий нашрларга обуна бўлиш ва уларни етказиб бериш. Конкурс иштирокчилари учун қўшимча маълумотни қуйидаги реквизитлардан олиш мумкин: 100167, Тошкент ш., Кумариқ кўсҳчаси, 13 уй. «Isom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti» МЧЖ Технологик бўлим. Алоқадаги шаҳс: Минюхин Константин Геннадьевич, тел: +998781402969 Е-Mail: Konstantin.Minyukhin@uzairways.com Techotdel.ap@uzairways.com Конкурсда иштирок этиш учун чекловлар: Конкурсда иштирок этиш учун қайта ташкил қилиниш, тамомланиш ёки банкротлик давридаги, барча керакли хужжатларни ўз вақтида тақдим қилмаган, аввал тузилган шартномалар бўйича олган мажбуриятларини қониқарли бажармаётган, конкурс эълон қилиннишидан 6 ойдан кам вақт оралиғида ташкил қилинган, буюртмачи билан суд ёки арбитраж жараёнида бўлган, тижорат ва молиявий кўрсаткичлари бўйича конкурс хайъатининг талабларига жавоб бермайдиган ташкилот ва фирмаларга руҳсат берилмайди. Конкурс таклифлари қуйидаги манзилда қабул қилинади: 100167, Тошкент ш., Қумариқ кўчаси, 13 уй. «Isom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti» МЧЖ Директорнинг биринчи ўринбосари Ким В.С.га
14 Oct 2019

ZIL-130, UAZ-31514 avtomashinalari uchun ehtiyot qisimlari sotib olish bo‘yicha tanlov

«Islom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti» MCHJ ZIL-130, UAZ-31514 avtomashinalari uchun ehtiyot qisimlari sotib olish bo’yicha tanlov o'tkazmoqda. Tanlov mavzusi: № Tovarning nomi (ish, xizmat) O’lch. birligi Miqdor Narxi   ZIL-130       1 Blok boshi dona 1 Kelishilgan xolda 2 Qisma piston guruhi k-t 1 Kelishilgan xolda 3 Tizzali val dona 1 Kelishilgan xolda 4 Tarqatish val dona 1 Kelishilgan xolda 5 Yog` nasosi dona 1 Kelishilgan xolda   UAZ-31514       6 Tormoz tizimidagi vakuum dona 1 Kelishilgan xolda 7 Tormoz master silindr dona 1 Kelishilgan xolda 8 Orqa aks disli dona 1 Kelishilgan xolda 9 Starter dona 1 Kelishilgan xolda Shartnoma shartlari: To'lov shartlari: 15% - oldindan to'lov, qolgan 85% - tovarlarni xaridorga topshirgandan so'ng darhol. To'lov valyutasi:O'zbekiston so'mi Mahsulotlarni etkazib berish sharti: Mahsulotlarni haridor uz kuchi bilan olib ketadi. Tijorat taklifda tashkilotning to'liq nomi, yuridik manzili, aloqa telefoni QQSni hisobga olgan holda tovarlarning qiymatini ko'rsatish kerak. Tijorat taklifiga quyidagi hujjatlarni ilova qilish lozim: - Guvoxnoma (tashkilotni ro'yxatga olish to'g'risidagi guvohnoma. - QQS to'lovchini ro'yxatdan o'tkazish to'g'risidagi guvohnoma. Tijorat taklifiga mahsulotning qaysi standartlari bo'yicha ishlab chiqarilganligini tasdiqlovchi hujjatning nusxasi, muvofiqlik sertifikati (sotuvchi tomonidan tasdiqlangan nusxalari) ilova qilinadi. Tanlovda ulgurji savdoni amalga oshirish huquqiga ega bo'lgan mahalliy tashkilotlar ishtirok etishi mumkin. Tijorat takliflari quyidagi manzilda qabul qilinadi: O'zbekiston, 100167, Toshkent shahri, " Islom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti»/ "Islom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti" MCHJ direktorning yerdagi xizmatlar bo`yicha o`rinbosari Alimov A.M.ga (MTX uchun). Aloqa uchun telefon: (97)464-21-61, faks: (78)140-28-48 Elektron pochta: sst.tas@uzairways.com Tijorat takliflari 2019-yil 17.10. gacha pochta, faks, elektron pochta orqali qabul qilinadi.  
14 Oct 2019

RBV-25 turdagi mastikani sotib olish uchun ochiq tanlov

«Islom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti» MCHJ RBV-25 turdagi mastika sotib olish uchun ochiq tanlov e’lon qiladi. Tanlov predmeti: Aerodrom hududida yoriqlar va choklarni to‘ldirish (quyish) uchun RBV-25 turdagi mastikani yetqazib berish. Shartnoma shartlari: 15% oldindan to‘lov, to‘liq to‘lov - barcha tovar yetkazib berilgandan so‘ng. To‘lov turi: milliy valyutada (so’m). Yetkazib berish shartlari: O‘zi tomonidan. Ishlab chiqaruvchidan maxsulotga tegishli sertifikatlarning mavjudligi, ushbu faoliyat turi bilan shug’ullanish uchun tegishli ruxsatnoma va sertifikatlar mavjudligi. O’zR bozorida ushbu faoliyat turi bilan shug’ullanish vaqti 3 yildan kam bo’lmagan. Yetqazib beruvchining shirkati Toshkent shaxrida bo’lishi lozim. Tanlovda O‘zR bozorida faoliyat yurituvchi mahalliy korxonalar, shuningdek turli mulkchilik shakliga ega bo’lgan xorijiy kompaniyalar va tashkilotlar ishtirok etishlari mumkin. Tanlovda ishtirok etish uchun buyurtmalar quyidagi manzilda qabul qilinadi: O‘zbekiston, GSP 100167, Toshkent shahri, Qumariq ko‘chasi 13-uy, «Islom Karimov nomidagi Toshkent Xalqaro Aeroporti» MCHJ. Direktor Tulyaganov R.G. nomiga – Aerodrom xizmati uchun. Ma’sul xodim: Mirzaev M.M. Telefon/faks: 78140-29-99, 78140-28-65 E-mail: Abdurahim.Alimov@uzairways.com. Tijorat takliflari pochta, elektron pochta, faks yoki korxonaga yetkazib berish asosida 2019-yil 18.10. gacha qabul qilinadi. Elektron pochta orqali yuborilgan hujjatlar rahbar imzosi va muhri bilan skaner qilingan bo‘lishi shart.
14 Oct 2019

РДУК-50 маркали ГРП ни қайта кўриб чиқиш ва созлаш учун хизмат кўрсатиш бўйича очиқ танлов

«Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti» Mas'uliyati cheklangan jamiyati РДУК-50 маркали ГРП ни қайта кўриб чиқиш ва созлаш учун хизмат кўрсатиш бўйича очиқ танлов эълон қилади. Танлов предмети: РДУК-50 маркали ГРП ни қайта кўриб чиқиш ва созлаш бўйича хизмат кўрсатиш. Контракт шартлари: олдиндан тўлов 15%, тўлиқ тўлов ишлар якунлангач, бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилганидан сўнг. Танловда ЎзР бозорида камида 3 йил фаолият юритган, иш тажрибасига эга, юқоридаги ишларни бажариш учун лицензия ва тегишли ҳужжатларга эга ташкилотлар иштирок этиши мумкин. Танловда иштирок этиш учун аризалар қуйидаги манзилда қабул қилинади: «Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti» MChJ, 100167, Тошкент шаҳри, Қумариқ кўчаси, 13. Аэропорт директорининг ўринбосари А.М.Алимов номига ИТ ва СТТ хизмати учун ёзилади. Маълумотлар учун телефон: 140-29-99. факс: 120-73-18. E-mail: Abduraxim.Alimov@uzairways.com Тижорат таклифлари эълон чоп этилганидан cўнг 5 кун давомида почта, электрон почта, факс ёки шахсан қўлга топшириш орқали қабул қилинади. Электрон почтага юборилган хужжатлар раҳбар имзоси ва муҳр билан сканер қилинган бўлиши лозим.
11 Oct 2019

Qurilishini texnik nazorat qilish bo'yicha xizmatlar uchun tanlov

"Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti" mas'uliyati cheklangan jamiyati ta'sis qurilishini texnik nazorat qilish bo'yicha xizmatlar majmuasini amalga oshirish uchun eng yaxshi tanlov e'lon qiladi: "Toshkent aeroporti avtomobil yoqilg'i quyish stantsiyasini rekonstruksiya qilish " Shartnoma shartlari: bir mutaxassisning hisob-kitobidan xizmatlar narxi. Qurilishni texnik nazorat qilish bo'yicha xizmatlar KMK 1.03.07-2010 "qurilish mualliflik va texnik nazorati to'g'risidagi Nizom" ga qat'iy muvofiq amalga oshirilishi kerak" Ob'ektni texnik nazorat qilish bo'yicha xizmatlarning asosiy ro'yxati: 1. Qurilish-montaj ishlari, qurilish materiallari, mahsulotlar, inshootlar, yetkazib beriladigan PSD uskunalari, qurilish me'yorlari, qoidalari, texnik shart-sharoitlarining talablariga muvofiqligi ustidan doimiy nazorat qilish. 2. Ijro hujjatlarini rasmiylashtirish va to'liqligini nazorat qilish. 3. Hisob - fakturalar va aslida bajarilgan qurilish-montaj ishlarining guvohnomalarini qabul qilish va tasdiqlash. 4. Qurilish ishlab chiqarish texnologiyasiga rioya etilishini nazorat qilish. 5. Qurilish-montaj ishlarini ishlab chiqarishda nuqsonlar va muammolarni aniqlash. 6. Ob'ektni qurish jarayonida aniqlangan barcha qoidabuzarliklar yoki loyihadan chekinishlar to'g'risida mijozga ma'lumot berish. 7. Har bir hisobot davri uchun ishlarning bajarilishi to'g'risida mijozga hisobot berish. 8. Nomuvofiqlik va loyiha bilan bajarilgan ishlarni bajarish va jihozlarni yetkazib berish hujjatlarini rasmiylashtirish. 9. Qurilish ob'ektini foydalanishga topshirish bo'yicha ishchi va davlat qabul komissiyasida ishtirok etish. Tijorat takliflari quyidagi manzilda qabul qilinadi: O'zbekiston, 100167, Toshkent shahri, "Toshkent" aeroporti» kim vs aeroporti direktori birinchi o'rinbosari (YQM uchun) Ma'lumot uchun telefon: tel /faks: + (99871)140-28-46, +99897 403-09-47 Е-mail:gsm.tas@uzairways.com Tijorat takliflari 2019-y 21.10. 17:00 gacha pochta, elektron pochta, faks orqali qabul qilinadi. Elektron pochta orqali yuborilgan hujjatlar rahbarning imzosi va muhri bilan skanerlashi kerak.
11 Oct 2019

Қутқарув хизматлари ва тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш учун танлов

«Ислом Каримов номидаги Тошкент халкаро аэропорти» МЧЖ суғурта шартномаларини тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Қутқарувчилик хизмати ва қутқарувчи мақомлари тўғрисидаги» қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сонли қарори билан тасдиқланган «Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш» талабларига биноан суғурталаш ташкилотлари ўртасида танлов амалга оширади. Тижорат таклифига биноан қуйидагилар кўрсатилиши зарур: Суғурта ташкилоти бўйича умумий маълумот; Мажбурий суғурта доирасида йирик давлат ташкилотлари билан амалий иш тажрибаси тўғрисида маълумот (санаб ўтиш зарур); Ваколатли рейтинг агентлиги томонидан берилган молиявий ишончлилик сертификати (гувоҳномаси). Шунингдек қутқарув хизмати ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғини мажбурий суғурталаш амалга оширилиши хуқуқини берувчи лицензия (рухсатнома) нусхасини илова қилиш зарур. Шартномалар тузишга манфатдор бўлган тақдирда, қуйидаги манзил бўйича тижорат таклифи тақдим қилишингизни сўраймиз: 100167 Тошкент шахар, ФА аэропорти, Қумариқ кўчаси, 13 уй, «Ислом Каримов номидаги Тошкент халкаро аэропорти» МЧЖ маълумот учун телефонлар: +(99871) 255-19-68, факс: 71255-19-68 Тижорат таклифларини қабул қилиш ва танловда иштирок этиш муддати: 21.10.2019 йил Тошкент вақти билан соат 14:00гача. Тижорат таклифлари почта ва факс орқали қабул қилинади. Маълумотлар рус тилида қабул қилинади.

Pages